Қўшработ тумани ҳокими 62 нафар фаол кончиларни тақдирлади
- 09.07.2019 18:13
- 384
- Самарқанд
Бугун Қўшработ туманида Жанубий кон бошқармаси тасарруфидаги “Ғужумсой” ва “Зармитан” олтин конлари, 4-гидрометаллургия заводи ва бошқа хизмат кўрсатиш ташкилотларида меҳнат қилиб келаётган ишчи-ходимлар учун маданий тадбир бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирга 300 нафар кончилар таклиф этилди. Улар орасидан тоғ-кон саноати ривожига ҳисса қўшиб келаётган 62 нафар фаол ишчи-ходимларни туман ҳокими Ҳ.Оқбўтаев эсдалик совғалари билан тақдирлади.
Теглар:
Қўшработ