Самарқандда “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловига старт берилди
Самарқандда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Президент соврини учун ўтказилаётган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг биринчи, яъни туман (шаҳар) босқичи бошланди.
Танловда иштирок этаётган мактаб жамоалари хорижий тилларни ўқитиш сифати, инновацион усуллар ва натижалар бўйича ўзаро беллашмоқда.
Туман (шаҳар) босқичида энг яхши натижа қайд этган жамоалар вилоят босқичида ҳудуд биринчилиги учун кураш олиб боради.
Ушбу босқич ғолиблари қуйидаги пул мукофотлари билан тақдирланади:
1-ўрин — 100 миллион сўм
2-ўрин — 75 миллион сўм
3-ўрин — 50 миллион сўм
Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати.