Сайёра сиртидаги ранг-баранг бўёқлард аифодаланган жойлар

Ердаги баъзи бир манзаралар ранглар мутаносиблиги ҳақиқатан ҳам ҳайратланарлиЖонли ранг палитралари одатда пигментли бактериялар, миллионлаб йиллар давомида тўпланган чўкинди қатламлар ёки бошқа табиий таъсирлар натижасида ҳосил бўлади.

Мисол учун, ҳар йили июлдан ноябргача Колумбиядаги ёрқин рангли "Суюқ камалак" номи билан машҳур Каньо Кристалес дарёсини унинг сувида “яшайдиган” Макарениа клавигера” (Macarenia clavigera) номли сув ўсимликлари қизил, сариқ, яшил ва кўк рангга бўяб қўяди.

Етти рангли қумлар - Маврикий

Маврикийнинг жануби-ғарбий қисмидаги қумтепалар қизил, бинафша, қирмизи, кўк, яшил, сариқ ва жигарранг аралаш рангли тупроқлари туфайли етти рангли деб номланади. Қумлар базальтли вулқон лаваларининг аста-секин гил минералларга айланиши натижасида ҳосил бўлган. Қизиғи шундаки, агар бир ҳовуч турли ранг-баранг қумлар аралаштирилиб қўйилса, кейинчалик қум доналар бир-биридан ажралиб чиқиб, ўз “қариндошлари” ёнига қайта жойлашиб олади.

Колорадо кўрфази Боливия

Бу саёз, қизил шўр кўл фламинголар учу нтўпланиш жойидир. Бу ерда яшайдиган сувўтларининг қизғиш пигменти кўл сувини шу рангга бўяб қўйган.

Тонгги машҳурлик кўли - АҚШ

Бу буғли сув ҳавзасидаги жонли ранглар ҳаддан ташқари иссиқ ҳароратларда кўпаядиган пигментли термофил бактерияларнинг иши. Ўзгарувчан тўқ сариқ ва яшил ранглар ҳароратнинг ўзгаришини акс эттиради.

Ҳавасу шаршараси - АҚШ

Иссиқ чўл воҳасида турган жонли яшил каньоничидаги ажойиб шаршараларнинг тўқ фируза рангли суви магний ва кальций карбонатининг юқори тўпланиши натижасидир.

Данакиль чуқурлиги - Шимолий Эфиопия

Дунёдаги энг иссиқ ва энг паст жойлардан бири бўлган Данакиль ўзининг олтингугуртли сариқ ва яшил туз конлари билан машҳур. Туб жойликлар бу жойни Инсоният бешиги деб аташади. 1974 йилда бу ерда тахминан 4 миллион йил олдин яшаган маймунсимон одам - австралопитек қолдиқлари топилган.

Тинойкэ Дзигоку —Япония

Бежиз бу булоқ япон тилидан лаънатланган ҳовуз” деб таржима қилинмайди. Ундаги сув ҳарорати Цельсий бўйича 77,8 даража иссиқ ва бир вақтлар бу ерда одамлар қийноққа солинган. Ўзининг даҳшатли тарихига қарамай, қизил булоқ рангининг қон билан деярли алоқаси йўқ. Буларнинг барчаси темир оксидининг юқори жипслашуви билан боғлиқ.

Катта призмасимон булоқ — АҚШ

Америка Қўшма Штатлардаги энг катта улкан иссиқ булоқ дунёда учинчи ўринда туради. Аммоодамларни унинг ўлчами эмас, балки унинг ёрқин ранги қизиқтиради. Булоқда минералларга бой муҳитда кўпаядиган кўплаб пигментли бактериялар яшайди.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.