«Сени севганларга қиламан таъзим»
Каттақўрғон туманидаги 55-умумий ўрта таълим мактабида муҳаббат куйчиси Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 65 йиллигига бағишлаган ижодий кеча бўлиб ўтди.
«Сени севганларга қиламан таъзим» деб номланган бадиий кечада шоир Нафас Дўсан, А.Бобоёрова каби Каттақўрғон адабий муҳити вакиллари, фахрий ўқитувчилар, ўқувчиларнинг ота-оналари, маҳалла фаоллари иштирок этишди. Taдбирда ўқувчилар халқимиз севган шоирнинг шеърларидан парчалар ўқиб, улар асосида куйланиб элимизнинг бой меросига айланган қўшиқларни ижро этишди.
Тадбирда қатнашган ижодкорлар ўқувчиларга ўз ижод намуналардан ўқиб беришди.
Суннатилло ЖЎРАЕВ,
55-умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчиси.