“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” ҳамда “Президент Олимпиадаси” спорт мусобақаларининг жорий йилги мавсуми бошланди
Самарқанд шаҳридаги ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактабида “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” ҳамда “Президент Олимпиадаси” спорт мусобақаларининг шу йилги мавсумига старт берилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Самарқанд шаҳар ҳокими Ф.Умаров, вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Ж.Нурмонов иштирок этиб, спортчиларга омад тилади.
Жорий йилги мавсумда мусобақалар 13-14 ёшли спортчилар (бадиий гимнастика бўйича 11-12 ёшли) ўртасида 21 та олимпия спорт тури 205 та
дастур бўйича уч босқичда ўтказилиши белгиланган.
Беллашувларнинг биринчи босқичи март-апрель ойларида “Туман ва шаҳар ҳокими олимпиадаси”, иккинчи босқичи май-июнь ойларида “Ҳоким Олимпиадаси” ва учинчи босқичи “Президент Олимпиадаси” сифатида ўтказилади.