Анатолий Чубайс Самарқандда бош вазир ўринбосари Суҳроб Холмуродов билан учрашди
“Роснано” 2011 йилда “Россия нанотехнологиялар корпорацияси” негизида ташкил этилган бўлиб, мамлакатда нанотехнологиялар соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади. Замонавий маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқариш бўйича юқори технологик лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишга сармоя киритади. Жамиятнинг инвестициялаш сиёсати асосан электротехника, оптоэлектроника ва телекоммуникациялар, соғлиқни сақлаш ва биотехнология, металлургия, машинасозлик, энергетика, қурилиш ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, кимё ва нефть-кимё соҳаларига йўналтирилган.
Бугунги кунда Россия Федерациясининг 37 ҳудудида “Роснано” сармояси асосида ташкил этилган илмий-тадқиқот марказлари ва 95 корхона фаолият кўрсатмоқда. Жамиятнинг акциялари тўлиқ давлат тасарруфида. Кейинги тўрт йилда компания тўла фойда билан ишламоқда.
Учрашувда мамлакатимизда нанотехнологиялардан фойдаланиш соҳасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Мазкур йўналишда “Роснано” билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Томонлар бу борада ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Ғ.ҲАСАНОВ,
А.ИСРОИЛОВ (фото).