Асосий фан олимпиадасининг Республика босқичида вилоятимиздан 7 нафар ўқувчи фахрли ўринларни қўлга киритди

Ҳар йили мактаб ўқувчилари ўртасида анъанавий тарзда ўтказиладиган Асосий фан олимпиадасининг Республика босқичи бўлиб ўтди.

Бу йилги Асосий фан олимпиадасида вилоятимиз ўқувчилари қандай натижа кўрсатди?

Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, Aсосий фан олимпиадасининг республика босқичда қуйидаги ўқувчилар фахрли ўринларни эгаллади:

- Паст Дарғом туманидаги 31-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Шоҳжаҳон Саъдуллаев “Давлат ва ҳуқуқ асослари” фанидан 1-ўринни;

- Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги академик лицей ўқувчиси Ўғилой Эшмуродова ўзбек тили (Давлат тили) фанидан 1-ўринни;

- Самарқанд шаҳридаги 51-умумтаълим мактаби ўқувчиси Ким Исак рус тили ва адабиёти фанидан 3-ўринни қўлга киритди.

Шунингдек, Самарқанд шаҳридаги 59-сонли махсус мактаб-интернатда “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ўқувчилари ўртасида фан олимпиадасининг Республика босқичи бўлиб ўтди. Унда Самарқанд шаҳридаги 59-сонли “Нурли маскан” мактаб-интернати ўқувчиларидан Карашма Абдуҳалимова математика фанидан биринчи ўринни, Асилбек Неъматов тарих фанидан иккинчи ўринни, Оғабек Бутунбоев тарих фанидан,  Ойдин Жўрабоева она тили ва адабиёт фанидан учинчи ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз: 2025 йилги Асосий фан олимпиадасининг республика босқичида вилоятимиздан 4 нафар ўқувчи ғолиб бўлганди.