Болажонларга Наврўз туҳфаси
- 20.03.2019 18:34
- 49
- Таълим
Иштихон туманидаги Баҳрин, Чинортепа, Шейхларкент ва Бўронхўжа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фойдаланишга топширилди, дея хабар беради «Иштихон овози» газетаси нашри.
Ушбу уй-боғчаларнинг фаолият бошлашига бағишланган тадбир Наврўз шодиёналарига уланиб кетди.
Мазкур муассасалар 100 нафар болажонни ўз бағрига олди.