Булунғур туманида ижодкорлар ва санъаткорлар иштирокида “Адабиёт ва санъат байрами” бўлиб ўтди

Булунғур туманидаги 9-сонли мусиқа мактабида ижодкорлар ва санъаткорлар иштирокида “Адабиёт ва санъат байрами” бўлиб ўтди.

      Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими бош мутахассиси, шоира З.Эшонқулова, уюшма аъзоси, шоир Фармон Тошев, ижодкорлар Эътибор Махмудова, Парвиза Рустамовалар иштирок этди. Улар юртбошимизнинг бешта ташаббуси бўйича олиб борилаётган ишлар, китобхонлик маданияти, маънавият ва маърифатнинг инсон тафаккурига таъсири тўғрисида тўхталиб, шеърларидан намуналар ўқишди. Мушоира давомида устозлар томонидан савол-жавоб ва суҳбатлар ўтказилди. Адабиёт йўналиши бўйича саволларга жавоб берган мактаб ўқувчиларига шоирлар томонидан китоблар совға қилинди.

       Мактаб қошидаги "Навниҳол"ансамбли ва тумандаги "Чавқи" фольклор ансамбли ҳам ўзларининг қўшиқ  ва рақслари билан даврага файз киритди. Қўшалоқ байрам шукуҳи кўнгилларга кўтаринки кайфият бағишлади.