Энг ўқимишли мамлакатлар ўнталиги

Бундай мамлакатлар ўнталигига ўз аҳолиси учун олий маълумот тўлиқ бепул ёки фақат пуллик бўлган давлатлар киради.

Ажабланарлиси, баъзи олий маълумот олиш нафақат пуллик, балки жуда қиммат бўлган мамлакатлардаги ўқимишли аҳолининг улуши олий маълумот олиш бепул бўлган мамлакатларга қараганда кўпроқ.

 Дунёдаги энг ўқимишли мамлакат учта бўлиб, уларда аҳолининг 50 фоизидан ортиғи олий маълумотга эга.

Булар - Исроил, Япония ва Канада. Айтиб ўтиш жоизки, бу мамлакатларда ўқиш пуллик ва жуда қиммат.

 Жанубий Корея

Мамлакат аҳолисининг 46,9 фоизи олий маълумотли.

 Буюк Британия

Маҳаллий аҳолининг 46 фоизи олий маълумотга эга.

 АҚШ

Олий маълумотга аҳолининг 45,7 фоизи эга. Бу ерда ҳам ўқиш пуллик ва қиммат. Дунёнинг энг яхши ўнта олий ўқув юртлари қаторига кирадиган саккизта университет ҳам Америкада жойлашган.

 Австралия

Мамлакат аҳолисининг 44 фоизи олий маълумотга эга. Австралиядаги университетлар юқори рейтингга эга. Дунёда энг яхши ҳисобланадиган юзта олий ўқув юрт рўйхати мавжуд бўлиб, ушбу юзталикдан Австралиянинг еттита университети жой олган.

 Финландия

Ҳозирда ушбу мамлакат аҳолисининг 44 фоизи олий маълумотли. Бу ҳар доим ҳам шундай бўлмаган, маълумотли аҳолининг улуши сезиларли даражада паст бўлган даврлар ҳам бўлган.

 Норвегия

Аҳолининг 43 фоизи олий маълумотга эга. Мамлакат аксарият аҳолининг олий маълумотли бўлишини таъминлаш учун барча имкониятларни ишга солади. Норвегиядаги олий ўқув юртларида ўқиш бепул. Бундан ташқари, баъзи чет элликлар бу ердаги ОТМларда бепул ўқишлари мумкин.

 Люксембург

Норвегияда бўлгани каби бу ерда ҳам аҳолининг деярли 43 фоизи олий маълумотга эга. Мамлакат жуда кичкина ва унда битта университет бўлганлиги сабабли, унинг аксарият аҳолиси қўшни мамлакатларга ўқишга боради.

 Россия

Россия рейтингнинг 15-поғонасида жойлашган. Бу яхши натижа эмас албатта, бироқ, агар дунёда 250 дан ортиқ давлат бор деб ҳисобласак, бу мамлакат ёмон ўринни эгалламайди.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.