Эрон Исроил марказига ракета зарбаси берди

Парчаланувчи жанговар каллакли Эрон ракетаси Исроилнинг марказий қисмидаги Петаҳ Тиква шаҳрига зарба берди.

Бу ҳақда The Times of Israel нашрига таяниб, Репорт хабар берди.

Қурбонлар ҳақида хабарлар бўлмади.

Исроил мудофаа кучлари ўз навбатида, Эрондан яна бир баллистик ракета учирилганини аниқлагани эълон қилинди. Яқин орада Исроил марказида сиреналар яна чалиниши кутилмоқда.

Аввалроқ, Исроил соғлиқни сақлаш вазирлиги Эрон ҳужумлари туфайли 24 соат ичида 280 дан ортиқ одам касалхонага ётқизилнини айтганди.

Улардан 19 кишининг аҳволи ўртача оғир деб баҳоланган.

Шанба куни жанглар бошланганидан бери 1050 киши касалхоналарга эвакуация қилинган. Улардан 120 нафари ҳали ҳам касалхоналарда ёки тез ёрдам бўлимларида, қолганлари эса тиббий ёрдам олиб уйга юборилган.

Эронда эса АҚШ ва Исроилнинг ҳужумлари натижасида 787 киши ҳалок бўлгани маълум қилинган.

“Репорт” хабарига кўра, бу рақамлар Эрон Қизил ярим ой жамияти томонидан тақдим этилган.

"Икки кун олдин бошланган АҚШ ва Исроил ҳужумлари натижасида Эронда жами 787 киши ҳалок бўлди", дейилади баёнотда.

Эрон Қизил ярим ой жамияти маълумотларига кўра, 504 та жойда 1039 та ҳужум қайд этилган.

АҚШ ва Исроил ҳужумларидан сўнг Эронда 555 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган.