Эртадан "Афросиёб" қатнови бошланади

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 15 августдан карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича қабул қилган қарорига асосан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан жорий йил 15 августдан бошлаб маҳаллий йўналишларда босқичма-босқич поездлар ҳаракати қайта тикланади.

Жумладан:

Юқори тезликда ҳаракатланувчи Афросиёб поездлари “Тошкент – Самарқанд – Бухоро – Тошкент” йўналишида 2 та, “Тошкент – Самарқанд – Қарши – Тошкент” йўналишида 1 та шунингдек, “Тошкент – Андижон – Тошкент” йўналишида 2 та йўловчи  поезди қатнови йўлга қўйилади.

Йўловчилар чипталарни темирйўл кассаларидан, шунингдек, онлайн тарзда ҳам харид қилишлари мумкин.

Маҳаллий йўналишларда авиа қатновларни тиклаш жараёни ҳам босқичма-босқич амалга оширилади. Хусусан, “Uzbekistan airways” авиакомпанияси томонидан 15 август санасидан эътиборан “Тошкент – Нукус – Тошкент”, “Тошкент – Урганч – Тошкент” йўналишида ҳафтасига уч маротабадан, “Тошкент – Термиз – Тошкент” йўналишида эса ҳафтасига икки маротабадан парвозларни амалга ошириш бошланади.   

Йўловчилардан поездлар ва самолётлар бортига чиқишда, вокзал ва аэропортлар ҳудудида ҳамда йўл давомида санитария гигиена қоидаларига доимий равишда қатъий риоя қилишлари талаб қилинади, дея маълум қилди Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати.