Инфографика: Дунёнинг йирик шаҳарларида такси қанча туради?

Куннинг исталган пайтида бутун дунё одамларининг оғирини енгил қилиб қўйган қулай транспорт тури таксилар йўловчига жамоат транспорти жадвали ҳақида қайғуриб ўтиришга ҳожат ҳам қолдирмайди. Айтиш лозимки, такси нархлари бутун дунё бўйлаб катта фарқ қилади.
 
Фақат ҳисоблагичли таксиларнинг анъанавий турлари келтирилиб тузилган инфографика муаллифлари ўз ишларида транспорт воситасига миниш тўловини қўшган ҳолда беш километрлик йўл нархига асосланиб ушбу жадвални тузишди.

Энг қиммат такси нархлари Швейцарияда топилди. Ушбу мамлакат шаҳарлари рейтингнинг биринчи уч поғонасидан жой олди. Цюрих етакчиликни қўлга киритди, у ердаги қисқа саёҳат ўртача 23,50 АҚШ долларни ташкил қилди. Осло (Норвегия), Копенгаген (Дания) ва Стокгольм (Швеция)да ҳам юқори такси нархлари қайд этилди. Бу давлатлардаги қисқа муддатли саёҳатчилар мос равишда 19.80, 17.10 ва 15.00 АҚШ доллардан сарфлашига тўғри келаяпти.

Энг арзон такси Покистоннинг Карачи шаҳрида топилди. У ердаги йўлкира 0,50 (АҚШ) доллардан иборат. Йўловчилар ўртача 5 километр йўл учун Қоҳира (Миср)даги такси ҳайдовчисига 0,80 АҚШ доллари, Хошимин (Вьетнам)дагисига эса 1,10 АҚШ доллари тўлаб кетади.
Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, Россия пойтахти Москва шаҳрида қисқа саёҳат Чилининг Сантьяго ва Туркиянинг Истанбул шаҳарларида бўлгани каби ўртача 4.70 долларга тушади.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.