Жомбойлик Дилдора республикада биринчи
Тошкент вилоятида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Иллатларга қарши биргаликда курашайлик” мавзусида иншолар танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.
Ўқувчиларда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириб, ижодий салоҳиятларини ривожлантириш, ёшлар ўртасида гиёҳвандлик ва токсик моддалар истеъмол қилинишининг олдини олиш ҳамда ОИТС касаллигининг салбий оқибатлари ҳақида уларда тушунча уйғотиш мақсадида ташкил этилган тадбирда 28 нафар йигит-қиз иштирок этди. Танлов қатнашчилари тасвирий санъат ва моҳир қўллар йўналиши бўйича куч синашди.
Иштирокчиларнинг ижодий ишлари малакали мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди. Танлов натижаларига кўра, моҳир қўллар йўналиши ғолиблиги Жомбой туманидаги 56-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Дилдора Раҳматовага насиб этди.
Ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
