Конституция: Мен таклифимни бердим, сиз-чи?
Конституцияни ислоҳ қилиш жараёнида жамиятнинг бир вакили сифатида мен ҳам иштирок этдим.
Дастлаб, бунинг йўлини излай бошладим ва taklif@meningkonstitutsiyam.uz, taklif@2022.uz, @meningkonstitutsiyam телергам боти, “Meningkonstitutsiyam.uz” электрон платформаси ва 1341 қисқа рақамлари орқали таклиф қолдириш бўйича маълумотларни топдим.
Кейин ўз таклифимни бердим.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси IV боб, 39-моддасида “Ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек, боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эгалиги, пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдам бошқа турларининг миқдори расман белгилаб қўйилган тирикчилик учун зарур энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас”, этиб белгиланган.
Мазкур моддадаги “тирикчилик учун зарур энг кам миқдордан” деган сўзларни “энг кам истеъмол харажатларидан” деб ўзгартириш мақсадга мувофиқ, назаримда.
Сиз-чи, сиз қандай таклиф бердингиз?
Ғофуржон Бобобеков,
Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси мутахассиси.