Космонавтлар эллик йилдан кейин яна Ойга учишди

NASA ярим асрдан сўнг илк бор Ер йўлдошига одамлар билан кема - «Артемида-2» миссиясини учирди.

Ўтган тунда 4 нафар космонавт Ой атрофида парвозга чиқди. Инсонлар у ерга ярим асрдан ортиқ вақт давомида учмаган.

Миссия инсониятга аввал етиб бориш қийин бўлган ҳудудларни кўриш имконини беради.

Space Launch System ракета-ташувчиси «Орион» капсуласи билан Ой томон йўл олади. Экипаж Ойнинг орқа томонини кўради ва Ердан энг узоқ масофа — 405 554 километрли рекорд ўрнатади.

Экипаж таркиби: америкалик Рид Уайзман, Виктор Гловер, Кристина Кох ва канадалик Джереми Хансен.
Агар миссия муваффақиятли ўтса, улар 10 кундан сўнг Ерга қайтишади.

Америкалик космонавтлар биринчи марта Ойга 1969 йил июл ойида қўнган ва охирги марта 1972 йилда училган.