Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилояти прокурори ўринбосари Чилонзор туманига прокурор этиб тайинланди

Бош прокурорнинг тегишли буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Сарвар Тўхтамуродович Базаров Чилонзор тумани прокурори лавозимига тайинланди.

С.Базаров мазкур лавозимга тайинлангунига қадар Самарқанд вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган.

У ушбу лавозимда ишлаш давомида прокуратура органлари зиммасига юклатилган вазифалар ижроси, қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўналишларида меҳнат қилган.