Самарқанд вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари Сарвар Бозоров вилоятимиз аҳолисига мурожаат йўллади

Ассалому   алайкум,   ҳурматли  

Самарқанд   аҳолиси !   Азиз   Юртдошлар !

Вилоятимиздаги  мутасадди  идора   ва  ташкилотлар  ҳамда  халқимиз  билан  биргаликда  барча   соҳаларда  қонунийликни  мустаҳкамлаш,   жиноятчиликка   қарши   кураш   борасидаги    ишларимиз   давом   эттирилмоқда.

Жорий   йилнинг    февраль   ойида   1312   та   жиноят   ҳисобга   олиниб,    ушбу   жиноятларнинг  20   фоизи  аниқланадиган,   30   фоизи   олдини   олиш   мумкин   бўлган   ва   50   фоизи   ахборот   технологиялари   соҳаси   билан   боғлиқ   жиноятларни    ташкил   этди.

Бу   даврда   ҳисобга   олинган   жиноятларнинг  
411   таси   ёки   31   фоизи   маҳалла   ҳудудида   содир   қилинди.

Азиз   Самарқандликлар !

Давлатимиз   раҳбарининг   1 ва 2-сонли   қарорлари   ижроси   юзасидан   кўрилган  чоралар  натижасида  ўтган   2   ойда   маҳаллаларимиздаги   криминоген   вазиятнинг   барқарорлигини   таъминлаш   борасида   салмоқли   ишлар   амалга   оширилди.  

Хусусан,   кенг   жамоатчилик   ўртасида   2   мингдан   ортиқ  профилактик тадбирлар ўтказилиб, маҳаллаларга   700  га  яқин  камера   ва   домофон   ўрнатилди,   200   га   яқин“намунавий   хавфсиз   уй   ва  “намунавий   хавфсиз  кўча” ташкил  этилди,   3 253 та объектлар техник қўриқловга олиниб,   102 та ташвиш тугмалари ўрнатилди.

Кўрилган   профилактик   чоралар   натижасида,   жорий   йилнинг   ўтган   даврида   қотиллик,   тан   жароҳати   етказиш,   ўлим   билан   боғлиқ   йўл-  транспорт   ҳодисалари   ва   автотранспорт   воситаларини   олиб   қочиш   каби   жиноятларни   ошишига   йўл   қўйилмади.

Шунингдек, вилоятдаги маҳаллаларнинг 76 фоизида жиноят   содир   этилишининг   олди   олинди.

Бундан   ташқари,   2025   йил   2   ойида   вилоятдаги 44   та   маҳаллалар “қизил”   тоифада   бўлган   бўлса,   жорий   йилнинг 2   ойида   ушбу   кўрсаткич   икки  бараварга  камайтирилишига  эришилди.

Самарқанд  шаҳри,  Пастдарғом  ва  Самарқанд туманларидаги  сўнгги   5   йилдаги   криминоген   вазияти   мураккаб   10   та   маҳаллаларнинг   9   таси   қизил   тоифадан   чиқарилди.  

Вилоят   прокуратураси   органлари   томонидан   бундан   буён   ҳам   жиноятларни   барвақт   олдини   олиш   ва   ҳуқуқбузарликларга   қарши   курашиш   борасида   амалга   оширилган   ишлар,   содир   бўлган   жиноятларнинг   асл   сабаб   ва   омиллари   кунлик   таҳлил   қилиниб,   бунга   масъул   бўлган   ваколатли   органларнинг   фаолиятига   холисона   баҳо   бериб   борилади.

Қадрли  вилоятимиз  аҳолиси!

Шу   ўринда   барчангизнинг   эътиборингизни   яна   бир   жиҳатга   қаратмоқчиман.

Юқорида   таъкидланганидек,   содир   этилган   жиноятларнинг ярмини ҳамон ахборот технологиялари   соҳаси   билан   боғлиқ   жиноятлар   ташкил   этмоқда.

Олдини   олиш   мумкин   бўлган   жиноятларнинг   салмоқли   қисми   эса,   ўғрилик  ва   фирибгарлик   жиноятларидан   иборат   бўлмоқда.

Қадрли  юртдошлар !

Жиноят  қурбони  бўлиб  қолмаслик  мақсадида, аввало  эхтиёткорликка  риоя  қилишимиз,   турли алдовларга  ишониб  қолмаслигимиз  лозим.

Нотаниш  шахсларнинг  текширилмаган  ва  ишончсиз  ваъдаларига  ишониб  қолманг,  шахсий  ҳисобларингиз  ҳақида  маълумотларни  бериб  қўйманг,  пластик  карталарингиз  кодлари  хавфсизлигига  эътибор  қаратинг!

Азиз   Самарқандликлар !

Албатта,  вилоятимизда   жиноятчиликнинг   олдини  олишда  ва  бошқа   соҳаларда  қонунийликни  таъминлашда,  энг  аввало,   маҳалла  аҳли,   ёшлар  
ва  нуроний  ташкилотлар  фаолларига,   жонкуяр  ва  ватанпарвар  инсонларга,  уларнинг  амалий  ёрдами  
ҳамда   ҳамкорлигига   таянамиз.

Қонунларга   қатъий   риоя   этиш,   ўзгалар   ҳуқуқи,   шаъни   ва   қадр - қимматини,   мол - мулки   дахлсизлигини   ҳурмат   қилиш   ҳам   қонуний,   ҳам   инсоний   бурчимиз   эканлигини   ҳар   доим   ёдда   тутишимиз   зарур.

Эътиборингиз   учун   раҳмат!