Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанддаги 249 та мактаб миллий рейтингда иштирок этади

Вилоятдаги 249 та мактаб Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан миллий рейтинг синовларида иштирок этмоқда. Бу ҳақда вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Aйни пайтга қадар инспекция томонидан ушбу мактабларнинг 10 фоизи (125 таси)да 9-синф ўқувчиларидан математика фанидан ёзма иш, она тили фанидан диктант олинди. Шунингдек, ўқувчи ва ўқитувчилардан олинаётган сўровнома орқали мактабдаги таълим сифатига аниқлик киритилди.

Эндиликда ушбу жараёнлар жорий йилнинг 17-20 апрель кунлари давом этади ва тасодифий тарзда танлаб олинган яна 124 та (10 фоиз, яъни миллий рейтингда вилоятдаги 20 фоиз мактаб жалб этилиши белгиланган) мактабда худди шундай синов ва сўровномалар ўтказилади.

Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Қўлдош Саидов раҳбарлигида ўтказилган онлайн семинарда миллий рейтингда иштирок этадиган мактабларнинг вазифалари хусусида тавсиялар берилди, дейилади хабарда.