Ватанга муҳаббат туйғусини боғчадан шакллантириш керак

Мутахассислар фикрича, болалар жамият, теварак–атроф, борлиқ ҳақидаги илк тасаввурларни 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган даврда қабул қилар экан. Асосийси, айнан шу ахборотлар бутун умр хотирасида сақланиб қолади.

Шу боис, ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун таълим ва тарбияни мактабгача таълим муассасаларидан бошлаш ўз самарасини беради. Айни шу мақсадда таълим муассасамизда она Ватанга муҳаббат, юртни севиш, унинг бир сиқим тупроғини-да қадрига етиш мавзуларида очиқ машғулотлар бўлиб ўтди.

Тадбирда айниқса, ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган аскарларнинг иштирок этгани болажонлар қалбига Ватанга садоқат уруғини қадади.

Гулмира САЙДАЛИЕВА,

Самарқанд шаҳридаги 33-МТМ психологи.