“Ёш китобхон”лар сараланяпти

Самарқанд шаҳридаги ёшлар маркази ҳамда туманларнинг белгиланган жойларида “Ёш китобхон” танловининг саралаш босқичи бўлиб ўтмоқда.

20-22 май кунлари ўтказиладиган танловнинг мазкур босқичида 50 та тест саволлари орқали ёшларнинг билими аниқланади. Ҳар битта тўғри жавоб учун иштирокчиларга 2 баллдан берилади. Жами 86 баллдан юқори кўрсаткич қайд этган йигит-қизлар эсдалик совғалари ва танловнинг кейинги босқичига йўлланма олади.