Вилоятимиздаги "обод қишлоқ"қа айланадиган маҳалла ва қишлоқлар рўйхати эълон қилинди

“Обод қишлоқ” дастури асосида жорий йилда Самарқанд вилоятининг 14 туманидаги 28 қишлоқда қурилиш-ободонлаштириш ишлари олиб борилиши белгиланди. 
 

Обод этиладиган қишлоқлар қаторига Самарқанд шаҳридаги “Ширин”, “Чўпон ота”, Каттақўрғон шаҳридаги “Дўстлик” ва “Навбаҳор” маҳаллалари ҳам қўшилди. 
 

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, дастурга кирган маҳалла ва қишлоқлардаги 17 минг 565 хонадонда 104 минг 113 киши истиқомат қилади. 
 

Ғолиб ҲАСАНОВ.