Самарқанд автобусларига GPS ва электрон тўлов тизими ускуналари ўрнатилади
Шунингдек, Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларидаги 3500 та автобусга электрон тўлов ва ГПС тизимлари ўрнатилади, дея хабар беради “Gazeta.uz”.
Бу ҳақда «Ўзавтотранс» агентлиги бошлиғи Даврон Деҳқонов 2018 йил январь-июнь ойлари иш якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилган.
Шунингдек, жамоат автотранспортининг йўналишларда ишлашини назорат қилиш мақсадида «Ягона диспетчерлик маркази тизими"ни жорий этиш бўйича чоралар кўрилмоқда.
Мазкур лойиҳа доирасида 5 млрд. сўм маблағ ўзлаштирилиши режалаштирилган.