МИБ Самарқандда 2 152 та автоулов вақтинча сақлашга қўйилди
- 02.10.2026 16:55
- 1
- Самарқанд
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ маъмурий амалиёт бўлими ходимлари билан ҳамкорликда маъмурий жарималарни ундириш юзасидан қўшма рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида 76 646 та ижро ҳужжатлари бўйича 50 миллиард 120 миллион сўм маблағлар ундирилган. Шундан, ИИБ ЖХХ ЙХХБ органлар қарорлари асосида 66 554 та ижро ҳужжатлари бўйича 23 миллиард 852 миллион сўм маблағларни ундириш бўйича ҳужжатларнинг ижроси таъминланган.
Қўшма рейдлар давомида ўтган даврда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган бўлса, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.
Мисол учун, қидирувда бўлган суд ҳужжатида гаров мулки сифатида бахоланган фуқаро Ф.Т.га тегишли "Equinox" русумли автоулови ҳам рейд тадбирида вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
МИБ Самарқандда 2 152 та автоулов вақтинча сақлашга қўйилди
- 20 дақиқа аввал
- Самарқанд
Самарқандда фон мониторинг станциялари ўрнатилмоқда
- 27 дақиқа аввал
- Самарқанд
Депутат сайловчилар ҳузурида
- 52 дақиқа аввал
- Самарқанд