Вилоят ҳокимлиги ва аҳоли ўртасида “кўприк” яратилди

Кенгаши раислигига “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Ҳ.Нормуродов тасдиқланган.

Қарор билан тасдиқланган низомда белгиланишича, жамоатчилик кенгаши вилоят ҳокимлиги томонидан қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, қарорлар, шунингдек, ҳудудий ривожлантириш дастурларида жамоатчилик манфаатлари ва фикри ҳисобга олинишини назорат қилади.

Ҳокимлик зиммасига юкланган, ижтимоий ва жамоатчилик манфаатларига дахл қилувчи вазифалар ва функцияларни бажариш, давлат хизматлари кўрсатиш, ижтимоий шериклик доирасида амалга ошириладиган битимлар, шартномалар, лойиҳа ва дастурларни рўёбга чиқариш бўйича вилоят ҳокимлиги ва мансабдор шахсларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади.

Вилоят ҳокимлиги фаолиятида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш, уни амалга оширишда иштирок этади.

Низомда жамоатчилик кенгаши нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлаш учун вилоят ҳокимлигини фуқаролар билан боғлаб турадиган «кўприк» ролини бажариши белгиланган.