Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

15 октябрдан карантин чоралари яна қаттиқ кучайтирилиши тўғрими?

➖ Аввало, шуни таъкидлаш керакки, республикамизда ҳали карантин чоралари бекор қилинмаган, балки юмшатилган.

Аммо фуқароларнинг нотўғри тушунганликлари натижасида аҳоли орасида  коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони камаймаётганлиги сир эмас.

Бир нарсани унутмаслик керак, “мен, сен, улар” дейилганидек, карантин тадбирлари кучайтирилиши ва юмшатилиши бизнинг хатти-ҳаракатларимизга боғлиқ. Агар биз карантин ва чеклов тадбирларини менсинмасдан, профилактик тадбирларни унутиб қўйиб, мутахассис-шифокорларнинг тавсияларига риоя этмас эканмиз, у ҳолда касаллик кўпайиб кетишига ва Республика махсус комиссиясини карантин чоралари кучайтириш тўғрисида қарор қабул қилишга мажбур қиламиз.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков маълумот берди.