Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

2020 йилда 5400 га яқин экологик қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди

Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан 2020 йилда вилоят бўйича олиб борилган экологик назорат тадбирлари давомида фуқаролар томонидан турли йўналишлар бўйича 5375 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Жумладан:

- чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишни назорат қилиш бўйича 3255 та;

- атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш - 1225 та;

- сув объектларини муҳофаза қилиш - 141 та;

- ер ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш - 291 та;

- ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш – 361 та;

- ов ва овчилик қоидаларига риоя қилиш – 361 та.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузарларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддаларига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, 2 миллиард 113 миллион 670 минг сўм жарима белгиланди. 243 ҳолатда эса 608 миллион 231 минг 400 сўм етказилган зарар ҳисобланган. Шулардан 1 миллиард 401 миллион 108 минг сўм миқдорида жарима ва 370 миллион 592 минг сўм зарар ундирилган.

Самарқанд вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати.