Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Кўринмас ёв кирди Ватанга...

Кўринмас ёв кирди Ватанга,
Човут солди жонга ва танга.
Ифлос қўлларини чўзмоқда,
Дўст кўриниб ҳар бир одамга.

Бу душманни отиб бўлмайди,
Керак эмас на уруш, на жанг.
У билан юз кўришма, майли,
Қаҳрамонсан, уйда ўтирсанг.

Тозаликка қилгил риоя,
Хизматингда исириқ, совун.
Ниқоб тақмай чиқма кўчага,
Остонангда кутади малъун.

Китоб ўқи болаларингга,
Кексаларга бўлгин меҳрибон.
Шифокорлар нени буюрса,
Талабини адо эт шу он.

Катталарнинг гапини олиб,
Икки қилмай, вақтида бажар.
Ана шунда чиқасан ғолиб,
Кўринмас ёв чекиниб қочар.

Худойберди КОМИЛОВ.