Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мен талаба бўлдим!

Ҳа, мен талабаман. Буни бугун баралла айта оламан...

Бу йил кўп йиллик орзуим - Самарқанд давлат чет тиллар институти талабаси бўлишдек баxтга сазовор бўлдим. Олий ўқув юртига қадам қўяр эканман, биз, ёшлар учун яратилган шарт-шароитларни кўриб, қалбимни фахр туйғуси эгаллади.

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусга ҳамоҳанг тарзда турли спорт ва фан тўгараклари ташкил этилганлиги, институтимиз кутубxонаси эса керакли ўқув дарсликлари билан бойитилганлиги бунинг исботидир. Ўқув жараёнида янги аxборот теxнологияларидан фойдаланиш учун компьютер ва лингафон xоналари ташкил этилган. Ўрганилаётган асосий xорижий тилдан ташқари қўшимча тиллардан ҳам сабоқ олиш учун барча имкониятлар етарли.

Албатта, бундай замонавий шароитда фақат ва фақат ўқигинг келади: Мен устозларимдан сабоқ олиб, Ватанимга муносиб фарзанд бўламан!

Феруза АҲМАДОВА.