Паст Дарғомда қиморхона ташкил этган фуқаролар ушланди
- 06.12.2019 09:28
- 384
- Жиноят ва жазо

Самарқанд вилояти ҳудудида ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирлар давомида Паст Дарғом тумани Жума шаҳрида яшовчи фуқаролардан бири туман марказида жойлашган ошхонада пул эвазига қиморхона ташкил этгани аниқланди.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида мазкур қиморхонани Жума шаҳрида яшовчи фуқаро И.Б. ва Я.М. ташкил этган. Тадбир вақтида қиморхонада жами 12 нафар фуқаро ноқонуний равишда қимор ўйнаётгани аниқланиб, воқеа жойидан бир дона кўза ва жами 3 000 000 сўмга яқин пул далилий ашё тариқасида тегишли равишда ҳужжатлаштириб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ Тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
100 йиллик “Гулистон”
- Бугун, 17:46
- Самарқанд
2025 йилнинг энг кучли паспортлари
- Бугун, 11:45
- Хориж
Шаҳардаги тирбандликка ечим борми?
- Бугун, 09:58
- Иқтисодиёт
Аччиқ овқат умрни узайтиради(ми?)
- 12/09, 17:34
- Саломатлик