Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қон қуйиш маркази шифокорлари олис қишлоқ аҳолисини анропометрик текширувдан ўтказмоқда

Айни кунларда Самарқанд вилоят қон қуйиш маркази ходимлари жойларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан тиббий-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Хусусан, Иштихон туманидаги “Обод диёр” қишлоқ оилавий поликлиникасида ташкил этилган саломатлик тадбирида ушбу ҳудудда яшовчи 882 аҳоли тиббий хатлов ва анропометрик текширувдан ўтказилди.

Шунингдек, уларга донорлик ҳақида зарур маълумотлар берилди. Қон топшириш турли касалликлар ёки бахтсиз ҳодисалар туфайли қон алмаштиришга муҳтож беморларнинг ҳаётга қайтишларига ёрдам бериши, шу билан бирга донорнинг ўзи саломатлигига ҳам фойдали экани тушунтирилди.

Зарифа Қаюмова,

вилоят қон қуйиш маркази клиник қон таҳлили бўлими бошлиғи.