Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда йўловчи ва ҳайдовчиларга 600 дона йўл ҳаракати қоидалар тўплами тарқатилди

Бугун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят кенгаши ҳамда вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ҳайдовчи ва йўловчиларга 4 турдаги 600 дона йўл ҳаракати қоидаларига оид меъёрий ҳужжатлар тўпламлари бепул тарқатилди.

“Жума - йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботи куни” ҳамда “Автомобилсиз кун” акциялари доирасида ташкил этилган мазкур лойиҳа асосида Самарқанд шаҳрида ҳаракатланаётган ҳайдовчи ва йўловчиларга тарқатилган тўплам муаллифи юридик фанлари номзоди, доцент Х.Маматовдир.

- Йўл-транспорт ҳодисаларининг аксарияти ҳайдовчилар ва пиёдалар томонидан йўл ҳаракати қоидаларини тўлиқ билмаслик, билганда ҳам унга риоя қилмасликлари оқибатида содир этилмоқда, - дейди СамДАҚИ талабаси Саид Усмонов. – Ушбу лойиҳада бевосита иштирок этдим ва тенгдошларимизга қўлланмалар тарқатдим. Энди улар бундан оқилона фойдаланса бас. Қўлимизда китобча бўлса-ю, уни ўқимасак, ёзилган қоидаларга амал қилмасак, бефойда.

Ғофиржон БОБОБЕКОВ.