Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ноқонуний қурилмани ўз вақтида бузмаган фуқарога  22 миллион сўм жарима солинди

Самарқанд вилояти ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорати инспекцияси томонидан кўп қаватли уй-жой фондидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши юзасидан назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
 
Самарқанд шаҳри Гуллар боғи маҳалласи, Беруний кўчаси, 11-сонли кўп қаватли уйга туташ ҳудудда мулкдор томонидан ўзбошимчалик билан қўшимча хона қурилгани аниқланган, инспекция томонидан ноқонуний қурилмани 15 кун ичида ихтиёрий равишда бартараф этиш бўйича мажбурий кўрсатма берилган эди.
 
Қайта мониторинг давомида кўрсатма талаблари белгиланган муддатда бажарилмагани маълум бўлди. Натижада мулкдорга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 159-моддаси 3-қисмига асосан БҲМнинг 50 баравари — 22 миллион сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.
 
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ноқонуний қурилмани мажбурий тартибда бартараф этиш масаласини кўриб чиқиш учун судга юборилди.