Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Таниқли режиссёр Валихон Умаров Самарқандда “Қирол Лир” асарини саҳналаштирмоқда

Вилоят мусиқали драма театрида жаҳон классикасининг дурдона асари Вильям Шекспирнинг “Қирол Лир” асари саҳналаштирилмоқда. Ушбу асар дунёга машҳур театр саҳналарида таниқли актёрлар томонидан намойиш этилган.

Самарқанд театр саҳнасида режиссёр Валихон Умаров актёрлар жамоаси билан ушбу асар устида ижодий иш олиб бормоқда. Ҳар бир режиссёр ўз иш услуби, дунёқарашидан келиб чиқиб, саҳна асарларининг бошқа қирраларини очиб беришга сабаб бўлади. Валихон Умаров ҳам актёрлар жамоаси билан “Қирол Лир” асарининг биз билган ва билмаган қирраларини саҳнада намойиш этишга бел боғлаган.

Спектакль премьераси сентябрь ойи охирига мўлжалланган.