Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Янги қурилган кўп қаватли уйнинг шифтидан челаклаб оққан сув бўйича масъуллар жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Сергели туманидаги янги қурилган кўп қаватли уйнинг шифтидан сув оқаётганли акс этган видео тарқалди.

Ушбу ҳолатни “Ўзшаҳар қурилиш инвест” инжиниринг компанияси қуйидагича изоҳлади.

Мазкур ҳолат Сергели тумани 8 қурилиш участкасидаги кўп қаватли уйнинг 2 қаватида рўй берган.

2020 йилнинг 14 январь куни хонадон эгаси янги уйга кўчиб келиш мақсадида хонадонни безаш, яъни парда осиш учун карниз ўрнатиш ишларини бажараётган пайтда плита бўшлиғидан сув оқиш ҳолати кузатилган.

Кейинчалик хона ҳарорати исиганда яна иккита нуқтада сув мавжудлиги аниқланган ва сувлар чиқазиб ташланган. Мазкур ҳолатни бартараф этиш мақсадида махсус ишчи комиссия тузилди ҳамда ҳолат атрофлича ўрганилди. Муаммо қурувчилар томонидан зудлик билан бартараф этилиб, хонадон эгаси уйни қабул қилиб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан хонадон эгасининг қурувчиларга эътирози йўқ.

Эслатиб ўтамиз, янги хонадонга кўчиб ўтаётган фуқаролар агар уйда мавжуд камчиликлар бўлса-ю уни бартараф этишда қурувчилар томонидан сансалорликка йўл қўйилаётган бўлса, унда @uzshahar_arzon_uy_joy телеграм канали орқали ёзма мурожаат қилишларини сўраймиз. Муаммо тезда бартараф этилади.

“Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК аҳолини замонавий, шинам ва сифат талабларига тўлақонли жавоб берадиган хонадонларда истиқомат қилишни кафолатлайди.