Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Зарафшон»нинг бугунги (2020 йил 11 февраль, №18) сонида ўқинг

Вилоят ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули Паст Дарғом туманида ташкил этилди. Гўзалкент қўрғонида жойлашган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўтказилган қабулда 370 дан зиёд мурожаатлар рўйхатга олинди. Хўш, бу ерлик аҳолини асосан нималар қийнамоқда? Мурожаатларнинг аксарияти қайси масалаларда бўлди? Уларнинг ечими-чи?

***

Шу йилнинг 13 январь куни вилоят ҳокимлигида Самарқанд шаҳрида чиқиндиларни вақтида чиқариш, ободончиликни таъминлаш, бу борада кўрсатилаётган хизматлардан юзага келаётган қарздорликлар, уларнинг келиб чиқиши ва ундирилиши таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтган эди. Унда вилоят ҳокими бу ишларга масъул «Мароқанд обод» ва «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхоналари раҳбар ва мутахассислари олдига қилиниши зарур бўлган аниқ топшириқларни белгилаб берди. Хўш, ушбу вазифалар юзасидан «Мароқанд обод» давлат унитар корхонаси қандай тадбирлар белгилади, муаммоларни бартараф этиш бўйича қандай ишларни амалга оширмоқда? 

***

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси қарори билан Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистондаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга ўқишини республикамиз олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича ариза қабул қилишга рухсат берилди. Бу борада вилоятимизда қандай ишлар олиб борилмоқда? Қўшни давлатларда таҳсил олаётган талабалар ўзимиздаги олий ўқув юртларига ўқишини кўчиришда муаммоларга дуч келмаяптими? Бу саволларга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутахассиси, ишчи гуруҳ аъзоси Ғулом Ҳакимов қандай жавоб беради?