8 декабрдан Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда

Ўзбекистон бўйича 7-8 декабр кунлари кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди.

Ўзгидромет хабарига кўра, эртага республиканинг айрим ҳудудларида қор ёғиши мумкин, баъзи жойларга туман тушади. Ҳаво ҳарорати кечалари асосан -3...+2, кундуз кунлари +2...+7, шимолда кечалари -3...-8, кундуз кунлари -2...+3 даража бўлади.

8 декабрда республика ҳудудига шимолдан совуқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади.
Ҳаво ҳарорати 8 декабрда кечаси ва кундузи 0...-5, шимолда кечаси -5...-10, кундузи -2...-7 даражани ташкил этади. 8 декабрда республика бўйича баъзи жойларда қор ёғади. Айрим жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Баъзи жйларга туман тушади.

Келгуси ҳафтанинг бошида Ўзбекистон бўйича ҳарорат кечалари -5...-10,шимолда -13...-18 даражагача пасайиши кутилмоқда. Кундуз кунги ҳарорат деярли ўзгармайди.