Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик бошланди

2023 йилда мамлакатимизда аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади. Шу боис, республиканинг барча ҳудудларида аҳолини рўйхатга олиш бўлимлари ташкил этилиб, улар муҳим жараёнга тайёргарлик кўриш ва ўтказишга масъул этиб белгиланди.

Мазкур жараён олдидан вилоят статистика бошқармасида Давлат статистика қўмитаси рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш бошқармаси бошлиғи Қ.Бердиқулов иштирокида уй-жойлар рўйхатини тузишга жалб қилинадиган ходимларни ўқитишга бағишланган семинар ўтказилди. Семинарда ходимларни танлаб олиш, уларни бажарадиган вазифаси бўйича назарий ва амалий кўникмаларни тушунтиришгача бўлган жараёнлар батафсил баён қилинди.

Ҳудудларни хариталаш, аҳоли пунктларидаги уйларнинг рўйхатини тузиш жараёнга тайёргарликнинг асосий босқичларидан бири ҳисобланади. Бу вазифанинг тўлиқ ва сифатли бажарилиши, ўз навбатида, рўйхатга олиш ишларининг самарали бўлишига замин яратади.

Вилоят статистика бошқармаси ахборот хизмати.