АҚШ Афғонистон ва Ироқдаги иштирокини қисқартиради
- 18.11.2020 17:20
- 53
- Хориж
Афғонистон ва Ироқдаги Америка контингенти (фаолият юритувчи шахслар гуруҳи) сонини 15 январга қадар ҳар бир мамлакатда 2500 кишига камайтирмоқчи. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Кристофер Миллер маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ушбу қарор “Президент Трамп топшириғи ва кучларни қайта гуруҳлаш режасига” мувофиқ қабул қилинган. Миллер мазкур мамлакатлардаги Америка иштирокининг қисқариши АҚШ режаси ва стратегик манфаатларига тўғри келишини алоҳида таъкидлади.
Айни вақтда Афғонистонда 4500 нафар, Ироқда 3000 нафар америкалик аскар жойлаштирилган. Давлат котиби Майк Помпеонинг сўзларига кўра, АҚШ 2021 йилнинг май ойига қадар Афғонистондаги барча ҳарбийларини мамлакатдан олиб чиқишни режалаштирган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа