Болгария сайловлардан чарчаган

Бугун Болгарияда сўнгги етти ой ичида учинчи сайловлар бўлиб ўтмоқда. Амалдаги давлат раҳбари Румен Радев иккинчи президентлик мандати учун курашмоқда.

Шунингдек, мамлакат парламентидаги 240 ўрин учун 20 та сиёсий партия ва 7 та коалиция вакили бўлган 5067 номзод кураш олиб бормоқда. Болгария апрель ойидан буён коалицион ҳукумат тузиш ҳаракатида.

Сайловчилар чарчаган – сўров иштирокчиларининг аксарияти овоз беришга тайёр этмаслигини билдирди.

"Менимча, натижалар аввалгисидан фарқ қилмайди. Вазият ҳам бир хил бўлади. Мен улар қандайдир ҳукумат йиға олишига умид қиламан. Лекин бизни энди овоз беришга тўғри келмайди деб ишонтиришига қарамай бу қийин бўлади”, дейди маҳаллий фуқаролардан бири.