Нарпай туманида “Темир дафтар”га киритилган 394 та оиланинг 702 нафар мактаб ёшидаги болаларига 224 миллион сўм ҳисобига мактаб формалари олиб бериш режалаштирилган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати zarnews.uz`га хабар бермоқда.
Бугун 149 та оиланинг 304 нафар 1-4 синфларда ўқийдиган фарзандларига “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан замонавий мактаб формалари тарқатилди.
Маълум қилинишича, 15 августга қадар 5-11 синфларда таҳсил оладиган яна 398 нафар ўқувчига ушбу турдаги кийим-кечаклар тарзда етказиб берилади.