Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Интернет ихтироси қандай бошланган эди?

Ҳаётимизни тезкор электрон почта хабарлари ва мессенжерларсиз, онлайн такси чақируви ва озиқ-овқат буюртмалари, қолаверса пул маблағларини телефон орқали бошқариш ва дунёнинг исталган нуқтаси билан видео алоқасиз тасаввур қилиш мумкин эмас.

Болаларимиз энди ҳаётни интернетсиз тасаввур қила олмайди, лекин ярим аср олдин бу ақлли фантаст ёзувчиларининг ихтироси бўлиб туюлган бўларди. Хўш, ҳаммаси қандай бошланган эди?

Ақллилар ўйинчоғи 1969 йил 29 октябрь кеч соат 21.00 да Стенфорд олими Вил Дюваль ўзининг улкан компьютери олдида ўтириб, эътибор билан экранга тикиларди. Олим икки LO-ҳарфларини кўрди ва монитор яна қоронғулашди. Алоқанинг тескари томонидаги унинг Калифорния университетидаги ҳамкасби Чарли Клайн фақат бир ярим соат ўтгач, дунёдаги биринчи масофавий алоқа сеансини якунлашга муваффақ бўлди, шу тарзда LO-LOGON (логин) тармоққа кириш буйруғига айланиб қолиб, интернет туғилди.

Кто придумал Интернет?

1971 йилда электрон почта хабарлари юборишнинг биринчи дастури пайдо бўлди, одамлар компьютерда ёзишма қилиш имкониятига эга бўлди. Битта хатни жўнатиш нархи 50 центни ташкил этарди. Бу қиммат, лекин спам эмас-да. Айтганча “спам” сўзи “Spiced ham” - армия учун мўлжалланган муддати ўтган консерваланган чўчқа гўштини билдирган, бу консервалар 1945 йилдан кейин “шилқим” реклама ёрдамида сотилган.

1973 йилда океан тубида ётқизилган улкан сим АҚШни Норвегия ва Буюк Британия билан боғлади. Интернетнинг ривожланишига фақат тармоқ протоколларининг номувофиқлиги тўсқинлик қилди, негаки турли мамлакатлардаги компьютерлар ҳар хил протоколлар асосида ишларди. 1983 йилга келиб ушбу муаммо TCP/IP умумий протоколига ўтиш орқали ҳал қилинди  ва 1984 йилда DNS домен тармоғи пайдо бўлди.

Кто придумал Интернет?

1988 йилдан бошлаб тармоқ орқали реал вақт режимида алоқа ўрнатиш имконияти туғилиб – биринчи чат суҳбатлар амалга оширила бошлади. Айтганча, технологиялар ривожланишига қарамай, у ҳозиргача  ўз позициясида туриб, ҳар қандай мессенжерлар ва ижтимоий тармоқлардан қолишмайди. Қидирув тизимига “чат” сўзини ёзиб кўринг ва у тизим ҳали ҳам амалда эканлигининг шоҳиди бўласиз.

Ва ниҳоят, 1989 йилда истеъдодли британиялик Тим Бернерс-Ли Европа Бутунжаҳон интернет тармоғининг ядро тадқиқотларини ривожлантириш Кенгашига ҳар бир тармоқ манзили олдида WWW (World Wide Web)  ҳарфларини қўйишни таклиф киритди.

Кто придумал Интернет?

Ҳозирги кунда интернет шимолий чекка қишлоқлардан тортиб – халқаро космик станциясига қадар ҳамма жойда бор. Ҳа, космонавтлар уйига Скайп орқали қўнғироқ қилади ва тўғридан-тўғри станциядан эфирга чиқа олади.

Бу фантастика – шундай эмасми?

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.