Мактабдан репортаж: Хоналар совуқ, давомат паст
- 18.01.2023 13:54
- 820
- Таълим
Бугун, 18 январдан вилоятдаги барча мактабларда дарслар бошланди. Аммо бугун ҳам кўп ўқувчи дарсга келмаган. Кеча вилоят халқ таълими бошқармаси берган маълумотга кўра, барча таълим муассасаларини иситиш, электр энергияси, табиий газ билан таъминлаш чораси кўрилгани ҳақида айтилган эди. Аммо...
Аммо баъзи мактабларда синфхоналар иситилмаяпти. Жумладан, Самарқанд шаҳридаги 45-мактабда икки навбатда 2268 нафар ўқувчи таҳсил олади. Бугун биринчи навбатда 1241 нафар ўқувчидан 118 нафари дарсга келган, холос. Мактаб синфхоналари совуқ, сув музлаганлиги сабабли иситиш тизими қўшилмаган. Синфхоналар совуқлигидан ота-оналар фарзандларини мактабдан олиб кетяпти.
Шу ўринда ҳақли савол туғилади: шаҳар марказидаги мактабда синфхоналар иситилмаяпти экан, қишлоқ мактабларида аҳвол қандай?