Парижда «Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари» кўргазмаси давом этмоқда
- 23.05.2023 15:58
- 197
- Маданият
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санъат ва маданиятни ривожлантириш жамғармаси кўмагида ташкил этилган мазкур кўргазма 4 июнга қадар давом этади.
Кўргазмада 300 дан ортиқ тарихий ашёлар, жумладан, заргарлик буюмлари, чопонлар ва амирлар саройининг зардўзлик намуналари, ажойиб сўзана, кашта, гилам ва ипаклар намойиш этилмоқда.
Шаҳло Алланазарова, Франциянинг Юқори Эльзас университети магистранти:
- Мазкур кўргазма Ўзбекистон ва Франция ўртасида маданий ришталарни янада ривожланишига улкан ҳисса қўшишига ишонч билдираман. Бу ерга ташриф буюраётган Франция жамоатчилик вакилларида халқимиз маданияти ва бой тарихи катта таассурот қолдираётганини таъкидлашимиз мумкин.
Теглар:
Париж