Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Париждаги намойишда 70 га яқин одам ҳибсга олинди

Парижда санитария рухсатномаларига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди, дея хабар беради Parisie газетаси, полиция манбасига таяниб.

"Сариқ жилетлар"нинг чақириғи билан уюштирилган намойиш кенг кўламли тартибсизликларга айланди. 70 га яқин киши ҳибсга олинди, ҳуқуқ муҳофазачилари кўздан ёш оқизувчи газ ва водомёт ишлатишга мажбур бўлишди.

Ҳозирда акция тугашига қарамай, полиция Қироллик саройи - намойиш йўлининг охирги нуқтасида қолмоқда.

Франция Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, кеча, 11 сентябрь куни бутун мамлакат бўйлаб санитария рухсатномаларига қарши норозилик намойишларида 120 мингдан ортиқ киши қатнашган. Парижда 19 минг киши кўчага чиқди, деб ёзади газета.

Париж ва Франциянинг бошқа шаҳарларида санитария рухсатномасига қарши намойишлар кетма-кет тўққизинчи шанба куни бўлиб ўтмоқда.

9 августдан бошлаб Францияда санитария йўлланмаси кафе, ресторан, йирик савдо марказларига ташриф буюриш, шунингдек, ҳаво орқали ва поездларда юриш учун мажбурий қилиб белгиланди. Ҳужжат COVID-19 га қарши эмлашнинг тўлиқ ўтилгани, коронавирус инфекциясига салбий тест ёки касаллик ўтганини тасдиқлашни ўз ичига олади.