Каттақўрғон шаҳрида Каттақўрғонда қўлбола ускунада ёғ ишлаб чиқарган шахс аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди.

Тадбир давомида “Ҳ.” оилавий корхонаси раҳбари А.И. қонунга хилоф фаолият юритаётгани аниқланди. У Навбаҳор маҳалласидаги хонадонида яширин цех ташкил этган.

Мазкур цехда қўлбола жувоз ускунаси орқали ёғ ишлаб чиқарган.

Текширув пайтида ундан 2 та жувоз ускунаси ва 2 та электр двигатели топилди. Шунингдек, бошқа маҳсулотлар ҳам ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.