Конго мағлуб бўлди. Плей-оффга чиқиш учун Ўзбекистонда имконият борми?

Колумбия бугун Конго устидан ғалабага эришди (1:0).

Португалия терма жамоамизни йирик ҳисобда мағлуб қилгандан кейин Ўзбекистоннинг тўплар фарқи жуда ёмон кўринишга келди — 1-8.

Сўнгги турда Конгони қандай ҳисобда бўлса ҳам ютишимиз керак. Йирик ҳисобда ғалаба қозонсак, янада яхши имкониятга эга бўламиз.

Конгони мағлуб этсак, 3 очко билан плей-оффга чиқишимиз мумкин. Боиси, 5-6 та гуруҳда 3-ўринни эгаллайдиган жамоа 1 ёки 2 очко тўплаши мумкин экан.

Учинчи тур ўйинлари бошлангач, мана шундай гуруҳларни санашни бошлаймиз. 4 та гуруҳда энг ёмон натижага эга бўлган 3-ўрин эгаси плей-оффга чиқмайди.

Ўзбекистон 3-турни энг сўнгги бўлиб ўтказади. Бизнинг ўйингача ҳар қандай ҳисобдаги ғалаба Ўзбекистонни плей-оффга олиб чиқиши мумкин бўлган вазият юзага келиши мумкин.

Шундай экан, бундан кейин асосий ишимиз шундай гуруҳларни кўздан кечириб боришдан иборат бўлади.

28 июнь куни Ўзбекистон - Конго ўйини ёнади.