Кит билан фил ўртасида қандай ўхшашликлар бор?
Ёши етган кўк кит бир овқатланишда 3,6 тоннагача крил (денгиз ва дарёларда яшайдиган, сув оқими билан ҳаракат қилувчи ҳайвонлар ваўсимликлардан иборат организмлар дунёси)истеъмол қилади. Фил эса кунига 300 килограмм ўсимлик ейди.
Улардан қай бирининг моддалар алмашинувисамарали? Кимнинг мияси каттароқ? Ушбу улканжонзотларнинг қайси бири инсоният учун муҳим?
Шунчаки қуруқ рақамлардан нарига қадам ташлаб, ҳайвонот оламидаги ноёб рекордлар билан танишамиз.
Планктон билан озиқланадиган 150 тонналик“гўшт”

Бу ғалати ҳолат: Ер тарихидаги энг улкан жонивор тирноқдек келадиган майда мавжудотлар билан озиқланади. Кўк кит ўзининг махсус мўйлови орқали тонналаб сувни сиздириб ўтказади ва ундаги майда қисқичбақаларни ушлаб қолади. У овқилмайди, балки океан «яйловлари»да ўтлаб сузибюради.
Ўн қаватли бино узунлигидаги жониворни тасаввурқила оласизми? Кўк китнинг юраги 600 килограмм,тили филнинг катталигига тўғри келади. Унинг 2,5 тонналик, яъни катта ҳажмдаги йўлтанламасавтомобиль оғирлигича тош босадиган янгитуғилган боласи кунига 380 литр тўйимли сутичади.
Бу ерда энг ақлли ким?

Шимпанзелар
Улар ўз аксини таний олади, термитларни тутиболиш учун таёқчалардан фойдаланади ва ҳаттоайримлари имо-ишора тилини уч ёшли бола даражасида ўзлаштира олади. Маймуннинггулханда балиқ қовураётганини тасаввур қилаоласизми?
Филлар-чи?
Оғирлиги етти тоннани ташкил этувчи бу улкан ваоғир ҳаракатланувчи жониворлар ҳам кўзгуда ўзаксини танийди. Уларда оҳангдаги мусиқийтовушларни фарқлаш ва ёдда сақлаш қобилиятибор. Улар флейтанинг ингичка овозига қараганда, йўғон (бас) товушларни афзал кўришади.Қолаверса, филлар расм чиза олади.
Генетик ва когнитив қобилиятлар нуқтаи назариданшимпанзелар бизга яқинроқ туради. Шунгақарамай, филларда ҳам ҳамдардлик ва ўзлигинианглаш хусусиятлари кузатилади. Улар ўлганшерикларини дафн этади, бу қуруқликда яшовчисутэмизувчилар орасида кам учрайдиган ҳолат.
Анакондами ёки кит-акула?
Иккалласи ҳам йиртқич, аммо бир-биридан тубданфарқ қилади.
Яшил анаконда ўлжасини ўраб олиб, бўғибўлдиради. Маълум бир вакилнинг вазни 97 килограмм, узунлиги эса 5,2 метрни ташкил этган. Назарий жиҳатдан, улар бундан-да каттароқўлчамга етиши мумкин, бироқ Амазонка ўрмонларида ким ҳам уларни аниқ ўлчаб кўришга журъат этади?
Кит-акула эса вазни бир неча тоннани ташкилэтувчи балиқ. 14 метрлик вазминлик ва куч тимсоли одамларга ҳужум қилмайди, балки планктон билан озиқланади.
Арктика турнаси қанча умр кўради?

Тахминан 30 йил. Арктика турнаси озуқа топиш илинжида ернинг нариги чеккасигача учиб боради.У ўз ҳаёти давомида Ойга бориб-келиш сафариниуч марта амалга оширишга тенг масофа — 2,4 миллион километрни учиб ўтади.
***
Бу рекорд даражадаги ютуқлар спорт учун эмас. Улар эволюция жараёнида юзага келганнатижалардир. Бизга эса уларни кузатиб, ҳайратланиш ва, эҳтимол, уларга халақит бермасдан ўз ҳолича яшаш имконини беришқолади, холос.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.