Самарқандлик беш тадбиркор давлат мукофотлари билан тақдирланди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 13 август куни "Тадбиркорлар куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида" Фармон қабул қилди.

Унга кўра, юртимизда тадбиркорликни ҳар томонлама ривожлантириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, мамлакатимиз тараққиёти ва экспорт салоҳиятини юксалтириш, миллий иқтисодиётимизнинг барқарор ўсишини таъминлаш бўйича салмоқли натижаларга эришиб келаётган, шунингдек, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ тадбиркорлар мукофотланди.
Улар орасида вилоятимиздан қуйидагилар бор:
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвони билан
Болтаев Одилжон Олимжонович - Самарқанд шаҳридаги “Azia metall prof” масъулияти чекланган жамиятининг ривожлантириш ва инвестиция масалалари бўйича директори

“Фидокорона хизматлари учун” ордени билан
Казимов Ботир Ҳайдарович - Тойлоқ туманидаги “Bog‘izog‘on” масъулияти чекланган жамияти директори

“Мардлик” ордени билан
Ўринбоев Маъруф Ҳусан ўғли - Нарпай туманидаги “Narpay strategy up” масъулияти чекланган жамияти директори

“Келажак бунёдкори” медали билан
Солиев Муҳаммадхон Бобиршоевич - Самарқанд шаҳридаги “Инновацион маскан” нодавлат таълим муассасаси директори
 
“Шуҳрат” медали билан
Пан Евгения Леонидовна - Иштихон туманидаги “Samarkand stone trade corporation” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси.