2030 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати Испания, Португалия ва Марокашда ўтказилади

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) 2030 йилда ўтказиладиган футбол бўйича Жаҳон чемпионати мезбонларини расман тасдиқлади.

Бу мусобақа ўзининг ўтказилиш тартиби ва географияси билан футбол тарихида алоҳида ўрин тутади.
Чемпионат асосан уч мамлакатда — Испания, Португалия ва Марокашда ўтказилади. Ушбу мусобақа Жаҳон чемпионатининг 100 йиллигига бағишланган бўлиб, тарихдаги энг ўзига хос турнирлардан бири сифатида қайд этилади.

Шунингдек, футболнинг бир асрлик тарихини нишонлаш мақсадида дастлабки учрашувлар Уругвай, Аргентина ва Парагвайда ташкил этилади. Бу уч мамлакатнинг ҳар бири биттадан очилиш ўйинига мезбонлик қилади. Шу тариқа 2030 йилги мундиал илк бор 6 та давлат ва 3 қитъада ўтказилади.
2030 йилги чемпионатда ҳам 48 та миллий терма жамоа иштирок этади.

Асосий ўйинлар Испания, Португалия ва Марокашда бўлиб ўтади.